Ваҳшивор баҳори
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги Ваҳшивор қишлоғи атрофидаги тоғ этаклари баҳор фаслида ўзига хос манзара касб этган.
Адирлар яшил либосга бурканиб, табиатда янгиланиш жараёни яққол намоён бўлмоқда. Майсалар орасидан эсган енгил шабада гуллар ифорини атрофга таратиб, ҳудудга ўзига хос ҳусн бағишламоқда.
Табиат қўйнида сувлар шовқини ва қушлар сайраши уйғунлашиб, сокин ва гўзал муҳитни юзага келтирган. Тоғ бағридан таралаётган қуёш нурлари эса баҳорий манзарани янада жозибадор этмоқда.
[gallery-28516]
Қайд этиш жоиз, бу каби табиий манзаралар инсонга ором бағишлаб, руҳий тетиклик ва илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА