Узоқ Шарқда қор йўлларни тўсиб қўйди
Россиянинг Магадан вилоятида кучли кузги қор ёғиши транспорт ҳаракатини издан чиқарди. Қор босган йўлларда юк машиналари ҳаракатланишга қийналмоқда, шаҳарлар аро автобус қатнови кечиктирилган ёки вақтинча тўхтатилган.
Йўлларга махсус қор тозалаш машиналари сафарбар этилди. Маҳаллий ҳокимият ҳайдовчиларни узоқ масофага сафарни вақтинча кечиктиришга чақирди. Аҳоли автобус бекатларида қатнов тикланишини кутиб қоляпти.
Об-ҳаво маълумотига кўра, ҳудудда яна нам қор ва кучли шамол кутиляпти. Демак, йўллардаги вазият янада қийинлашиши мумкин.
Мусулмон Зиё, ЎзА