Университетда очиқ мулоқот
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Ўзбекистон Экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти “Экология ва саломатлик” аёллар клуби ташаббуси билан “Депутат ва ёшлар: сиёсатга марҳамат” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2026 йил 6 февралдаги қарори асосида 2030 йилгача гендер тенгликка эришиш стратегиясини амалга ошириш доирасида ташкил этилди.

Тадбирда депутатлар, Оила ва хотин-қизлар бўлими мутахассислари иштирок этиб, ўзларининг сиёсий фаолияти, тажрибаси ҳамда хотин-қизлар муаммолари, депутатлик сўрови ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш механизмлари ҳақида очиқ мулоқот олиб борди. Шунингдек, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонунчилик асослари ҳамда гендер тенгликни таъминлашга оид нормалар ҳақида батафсил маълумот берилди.


Тадбирнинг амалий қисмида иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, гендер тенглик, таълим, бандлик ва экология йўналишлари бўйича муаммоларни муҳокама қилдилар ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқдилар.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.