Туба Томбулўглу: ўзбек ва турк қардошлиги - азалий қадрият (+видео)
Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги эътирофи иқтисодий ўсишлар, очиқлик рейтинги ва халқаро ташаббусларда ёрқин намоён бўлмоқда. Хусусан, мамлакат жадал ривожланиб, минтақанинг драйверига айланди десак муболаға бўлмайди.
Юртимиз тарихи, маданияти, меъморий обидаларига нисбатан қизиқиш бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам юқори эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозим. Дунё олимларининг юртимиз ҳақидаги таассуротларини эшитсангиз, ҳайратларини яширолмайдилар. Буларнинг барчаси, албатта, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг тўғри эканлигидандир.
"Тарих ҳақиқат"лари лойиҳаси нафақат ўзбек тарихчи олимлари орасида, балки дунё тарихчилари орасида ҳам ўзига хос ўрин эгаллаб келмоқда. Юртимизга ташриф буюрган олимлар, илмий тадбирлардан ортиб айнан шу лойиҳада қатнашиш истагини билдириб келмоқдалар.
Бугунги қаҳрамонимиз Туркиянинг Анқара Йилдирим Боязит университети, тарих фанлари бўйича доктори Туба Томбулўглу юртимиз ҳақидаги таассуротлари, Темурийлар меросининг тарихий аҳамияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/SCC6QS1Rsa0" title="Tuba Tombulo‘glu: o‘zbek va turk qardoshligi - azaliy qadriyat" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдиалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА