Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро фан олимпиадасида олтита медални қўлга киритди
Руминияда ўтказилаётган 30-Ўсмирлар ўртасидаги Болқон Математика олимпиадаси (JBМО) иштирокчиларининг якуний натижалари эълон қилинди, деб хабар қилмоқда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати.
Натижаларга кўра, Ўзбекистон терма жамоасидан иборат ўқувчилар катта муваффақиятга эришди. Жумладан, ёшларимиз битта олтин, тўртта кумуш ва битта бронза – жами 6 та медалга сазовор бўлди.
Сергели туман ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси ўқувчиси Умарбек Убайдуллаев олтин, Ал-Беруний номидаги Халқаро мактаб-интернат ўқувчиси Элдорбек Ҳакимов кумуш, Бухоро шаҳридаги 35-мактаб ўқувчиси Комронбек Камолов кумуш, Термиз шаҳар 1-ихтисослаштирилган мактаб интернат ўқувчиси Ортиқжон Тохиров кумуш, Қоракўл туман ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Бахтиёр Остонов кумуш, Қарши шаҳридаги 1-ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Анвар Абдувалиев бронза медални қўлга киритди.
Терма жамоа аъзоси Умарбек Убайдуллаев энг юқори натижани қайд этиб, мутлақ ғолиб деб топилди.
Н.Усмонова,
ЎзА