Трампнинг бойлиги 7 миллиард долларга етди
“Forbes” журнали сўнгги ҳисоботига кўра, АҚШ Президенти Дональд Трампнинг соф сармояси 7 миллиард долларни ташкил этмоқда.
Бу 2024 йилги президентлик сайловида эришилган ғалабадан олдинги даврга нисбатан тахминан 2,7 миллиард доллар кўп. Таҳлилчилар таъкидлашича, Америка етакчиси хорижий ҳамкорлар билан тузилган битимлар ҳамда крипто лойиҳалардаги муваффақиятли иштироки ортидан даромадини сезиларли даражада ошириб олган.
Нашр қайд этишича, Америка тарихида ҳали ҳеч бир сиёсатчи ҳокимият ва сиёсий фаолият орқали бунча кўп молиявий фойда кўрмаган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА