Трамп НАТО қайта ташкил этилиши тарафдори
АҚШ Президенти Дональд Трамп НАТОни қайта ташкил этиш режасини кўриб чиқмоқда. Унинг мақсади ташкилотни молиялаштириш талабини бажармаган аъзоларга нисбатан чора қўллаш.
“The Telegraph” нашри ёзишича, Америка етакчиси “пулли ўйин” моделини таклиф этяпти. Яъни, молиявий мажбуриятни бажармаган иттифоқчи давлат муҳим қарор қабул қилиш, жумладан тузилма доирасида бирор қуролли можарога дахл қилиш ҳуқуқидан фойдалана олмайди.

Бу Трампнинг Ҳурмуз бўғозини ҳимоя қилиш учун ҳарбий кема юбориш таклифи рад этилгандан кўтарилган ғояларидан бири экани айтилмоқда.
Бундан ташқари маъмуриятга яқин манбалар Германиядан Америка қўшини олиб чиқилиши масаласи ҳам кўрилаётганини маълум қилган. Таъкидланишича, мазкур ташаббус Трамп ўтган йил лавозимга қайтгандан буён муҳокама этиляпти.
С.Раҳимов, ЎзА