Тошкентда бокс кечаси ўтказилди
Пойтахтимиздаги “ЖАР“ спорт-соғломлаштириш мажмуасида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси томонидан бокс кечаси ташкил этилди.
Пойтахтимиздаги “ЖАР“ спорт-соғломлаштириш мажмуасида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси томонидан бокс кечаси ташкил этилди.
Нуфузли мусобақада чарм қўлқоп усталаримиздан ташқари Куба, Грузия, Қозоғистон ва Қирғизистондан келган профессионал боксчилар рингга кўтарилди.
Мусобақанинг 79 килограммгача вазн тоифасида иштирок этган тошкентлик Абдуҳамид Ҳакимов қозоғистонлик тажрибали боксчи Михаил Криницинни биринчи раунддаёқ техник нокаутга учратиб, ғалаба қозонди.
Шунингдек, боксчиларимиздан Муҳриддин Бақоев, Шукур Тошболтаев, Шукурилло Воҳидов, Ҳожиакбар Қодирохунов, Тимур Мержанов ва Абдулазиз Нажмиддинов ўз вазн тоифаларида рақибларини мағлубиятга учратиб муҳим рейтинг очколарини қўлга киритди.
Кечанинг марказий жанги эса 90 килограммгача вазн тоифасида бўлиб ўтди. Унда кубалик Леомар Перес ва грузиялик Паата Адуашвили ўзаро рақобатлашди. Олти раунд этиб белгиланган мазкур беллашувда Л.Перес рақибини 4-раундда техник нокаутга учратиб, навбатдаги ғалабасини нишонлади.