Томорқа – даромад манбаи
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Чортоқ туманида аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиб, ўз оилавий бюджетини мустаҳкамлаётган хонадонлар сони тобора ортмоқда. Бу эса нафақат рўзғор учун зарур маҳсулотлар билан таъминланиш, балки қўшимча даромад манбаини яратишда муҳим омил бўлмоқда.
Кесканёр маҳалласида истиқомат қилувчи Раҳимжон Юсупов хонадони бу борада кўпчиликка намуна кўрсатаётир.
[gallery-28885]
Хонадонда томорқадан унумли фойдаланиб, картошка, саримсоқпиёз, помидор ва турли зиравор экинлар етиштириш билан бирга, зотдор чорва моллари ҳам парваришланмоқда. Натижада, хонадон нафақат ўз эҳтиёжларини қопламоқда, балки бозорга маҳсулот чиқариб, барқарор даромадга ҳам эга бўлди.
Хонадон бошлиғи Раҳимжон ота ўз меҳнати самараси ҳақида сўз юритар экан, ўтган йили томорқа ва чорвачиликдан топилган даромад ҳисобига муборак Ҳаж сафарига бориб келганини таъкидлади.
Дарҳақиқат, мазкур хонадондаги саранжом-саришталик, меҳнатсеварлик ва барака ўрнак олишга арзигулик.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА