Термиз шаҳридаги 4 та ихтисослашган мактабнинг натижаси Жарқўрғондаги битта спорт мактабичалик бўла олмаяпти
Йиғилишда ихтисослашган спорт мактабларининг оддий спорт мактабидан фарқи қолмаганига эътироз билдирилди.
Масалан, Термиз шаҳридаги 4 та ихтисослашган мактабнинг натижаси Жарқўрғондаги битта спорт мактабичалик бўла олмаяпти. Жарқўрғон спорт мактаби ўтган йили Осиё ва жаҳон чемпионатларида 6 та соврин олган бўлса, вилоятдаги 4 та ихтисослашган мактабда эса жами 1 та медаль мавжуд.
Ҳар бир ихтисослашган спорт мактаби директори, жамоаси ва мураббийларнинг иш услубини ўзгартириб, ўсиш нуқталарини аниқ белгилаб, ойлик маошини ўқувчисининг натижасига боғлаш зарурлиги таъкидланди.
Мутасаддиларга ютуқларга эришган спорт мактабларини амалдаги рағбатлантириш миқдорига қўшимча яна 500 миллион сўмдан алоҳида мукофотлашни йўлга қўйиш топширилди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
ЎзА