Республика ва халқаро мусобақаларда пара спортчига ҳамроҳлик қилганларга ҳар ойда спорт мактаблари тренерлари ойлигига тенг миқдорда маош тўланади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.
Спорт вазири А.Икромов, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ш.Мирзиёева, Паралимпия қўмитаси раиси М.Тошхўжаевга тегишли қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
Президентимиз бугун пара спортчиларимиз эришаётган натижаларда уларга тун-у кун ҳамроҳлик қилаётган фидойи инсонларнинг ҳиссаси катта эканини таъкидлади.
Эндиликда ўқув-йиғин машғулоти, республика ва халқаро мусобақаларда пара спортчига ҳамроҳлик қилганларга транспорт ва яшаш харажатлари қоплаб берилади. Уларга ҳар ойда спорт мактаблари тренерлари ойлигига тенг миқдорда маош тўланади.
ЎзА