Тайинлов
Ҳасанов Лазизбек Шариф ўғли – Андижон вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Лазизбек Ҳасанов 1993 йилда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. У 2017 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини, 2023 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Тошкент шаҳар Экология бошқармаси ҳамда Экология қўмитасида турли лавозимларда фаолият юритган. Ушбу тайинловга қадар Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Экополиция бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.
ЎзА