Беруний - илм осмонининг сўнмас юлдузи
Бобур номли Андижон вилояти Ахборот-кутубхона марказида буюк қомусий олим Абу Райҳон Берунийнинг илмий мероси ва бой маънавий хазинасига бағишланган китоблар кўргазмаси ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 19 октябрдаги “Буюк табиб ва қомусий олим Абу Али ибн Сино илмий меросини чуқур ўрганиш ва уни кенг тарғиб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида ташкил этилган кўргазмада улуғ алломанинг ҳаёти, фаолияти, бой ижодий мероси ҳақида кенг маълумотлар тақдим этилган.

Бухоро яқинидаги Афшона қишлоғида таваллуд топган Абу Али ибн Сино жаҳон илм-фани тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк қомусий олим, ғарбда Авиценна номи билан машҳур улуғ алломадир. Унинг тиб илми, фалсафа, мантиқ, адабиёт ва бошқа қатор соҳаларга оид асарлари асрлар ўтса-да ўзининг илмий қиммати ва аҳамиятини йўқотган эмас.

Буюк аждодларимизнинг ҳаёти, фаолияти ва илмий меросини ўрганиш ёшларда илм олишга муҳаббат, миллий меросимизга ҳурмат туйғуларини юксалтириш билан бирга, улардан фахрланиш ҳиссини янада оширади. Шу маънода кутубхонанинг ёшлар ўқув залида ташкил этилган кўргазма ёш китобхонларга буюк олимнинг илм-фанга қўшган улкан ҳиссаси, чуқур тафаккури ва кенг дунёқараши билан яқиндан танишиш имконини беради.
Фахриддин Убайдуллаев,
ЎзА мухбири