Тайинлов
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раисининг тегишли буйруғига асосан Назаров Алишер Муталлибович Андижон вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Алишер Назаров 1990йили Андижон вилояти Избоскан туманида туғилган. 2015 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Фаолияти давомида Андижон вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида турли лавозимларда ишлаган.
Тайинловга қадар Алишер Назаров Избоскан туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида фаолият юритган.
ЎзА.