Тарихни ўрганиш миллий ўзликни англаш демак
Ҳар йили дунёда 28 март Бутунжаҳон тарихчилар куни сифатида нишонланади.
Бу байрам тарих фани билан шуғулланувчилар, археологлар, архив ходимлари ва музей мутахассисларининг касб байрами ҳисобланади.
Айтиш керакки, ушбу байрамнинг мақсади инсоният ўтмишини ўрганиш, тарихий ҳақиқатларни сақлаш ва келажак авлодларга етказишда тарихчиларнинг меҳнатини эътироф этишдан иборат.
«Тарих» сўзи қадимги юнончадан («historia») таржима қилинганда «сўров бериш орқали олинган маълумот» деган маънони англатади.
Кейинги йилларда мамлакатимизда тарих фанини ўрганишни замон руҳига мос тарзда йўлга қўйиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мамлакатимизда ҳам ушбу сана муносабати билан соҳа вакиллари, тарих фани ўқитувчилари ва олимлар табрикланади ҳамда турли илмий анжуманлар ташкил этилади.
Шунингдек, Ўзбекистонда маданий меросни ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) фаолият юритади, у 300 дан ортиқ шарқшунос олимларни бирлаштирган.
Тарихимизни мукаммал ўрганиш ва тарғиб этишда Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Темурийлар тарихи давлат музейи, Ўзбекистон тарихи давлат музейи каби илмий-маърифий масканларнинг ҳиссаси беқиёс.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси асосида бунёд этилган Ўзбекистондаги Ислом цивизилацияси маркази, Имом Бухорий номидаги ёдгорлик мажмуаси каби муаззам даргоҳлар тарихимизни мукаммал ўрганиш ва тарғиб этишда алоҳида аҳамият касб этади. Ушбу масканлар наинки юртдошларимиз, балки дунё сайёҳларининг ҳам эътиборида бўлиб келаётгани диққатга сазовор.
Н.Усмонова, ЎзА