Таэквондочилар мамлакат кубогида сараланмоқда
Нукус шаҳрида таэквондо WT бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги “Ўзбекистон кубоги”да мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган ёш таэквондочилар рақобатлашмоқда.
Мусобақанинг иккинчи кунида ўсмирлар ўртасида бир қатор вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди. Жумладан, йигитлар ўртасида -37 килограмм вазн тоифасида Бекзод Йўлдошев ғолиб бўлди. Иккинчи ўрин эса Азизбек Абдусаматовга насиб этган бўлса, Нурбол Жубандиков ва Амирхон Файзуллоев кучли учликдан жой олди.

Шунингдек, ўз вазн тоифаларида Элшод Адҳамов, Ҳабибуллоҳ Маҳаматов, Ирода Зокирова, Рухшона Эркинова, Эмили Ли, Эъзоза Шуҳратова ҳамда Ҳанифа Соипова мусобақа ғолибига айланди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА