Тадбиркорлар ҳамиша давлат ҳимоясида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига йўллаётган Мурожаатномасида тадбиркорлик субъектлари ривожига қаратилган “Кичик ва ўрта бизнес“ лойиҳасини ишлаб чиқамиз деди.

Унга кўра, энди тадбиркорлар учун ер майдонлари, бўш ерлар ҳақида очиқ маълумотлар тақдим этилиб борилади. Умуман, тадбиркорлик фаолияти назорати бўйича 2020 йилнинг биринчи чорагидан илғор тажрибалар асосида замонавий тизим жорий этилади. Бу назорат натижаси масъул идоралар раҳбарлари томонидан ҳар чоракда ҳисобот бериб борилади.
– Бугун жиноий уюшма айловини бекор қилиш вақти келди, – деди давлат раҳбари. – Юзлаб тадбиркорлар бундай айбловлардан азият чекди. Уларга имкон ва шароит бериш зарур. Текширувлар эса охирги чоралар бўлиши даркор.