Польша Сейми делегацияси Самарқандда
Польша Республикаси парламенти – Сейми депутати, «Польша–Ўзбекистон» парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси, миллий мудофаа вазири ўринбосари Павел Бейда бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрига келди.
Меҳмонлар Самарқанд билан танишувни буюк муҳаддис Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилишдан бошлади. Делегация аъзоларига ҳадис илми султонининг илмий-маънавий мероси, ибратли ҳаёт йўли ҳамда мажмуада амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шундан сўнг делегация аъзолари Сиёб деҳқон бозорида бўлиб, Самарқанд нони, шарқ ширинликлари ва бозор муҳити билан яқиндан танишдилар.


Ташриф давомида меҳмонлар Амир Темур мақбараси, Регистон майдони, Шоҳи Зинда ёдгорлиги, Мирзо Улуғбек расадхонаси ва бошқа тарихий-маданий мерос объектларида ҳам бўлди.
Ғ. Ҳасанов,
ЎзА мухбири