Спорт: замонавий бошқарув тизимини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди
Миллий олимпия қўмитасида тегишли ташкилот ва идораларнинг мутасаддилари ва вакиллари иштирокида спорт соҳасида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Навбатдаги ишчи гуруҳ йиғилиши давомида янги механизмлар орқали замонавий бошқарув тизимини жорий этиш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, шунингдек, ташаббускор тадбиркорларнинг спорт соҳасидаги мувофиқлаштирувчи органлар фаолиятида иштирокини таъминлаш ҳамда мазкур жараённи қўллаб-қувватлаш масалалари хусусида фикр ва таклифлар илгари сурилди.
Шу билан бирга, давлат томонидан спортга ажратилаётган маблағларнинг манзилли ва шаффоф йўналтирилишини таъминлаш мақсадида ташкилотлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасидаги ишлар кўриб чиқилди.
Т.Рўзиев, ЎзА