Спорт: Коррупциянинг олдини олиш бўйича семинар ўтказилди
Ўзбекистон давлат спорт академияси ҳузуридаги жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида "Коррупциявий жиноятлар тавсифи ва турлари" ва "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги қонуннинг мазмун ва моҳиятига бағишланган амалий семинар ўтказилди.
Йиғилишда Спорт вазирлигининг Коррупцияга қарши курашиш ва ҳуқуқий назорат бўлими етакчи мутахассиси Ф.Шаймурадов, институт ректори А.Амонов ҳамда институт профессор-ўқитувчилари, мутахассислар иштирок этиб, спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш, коррупциявий жиноятлар таркибига кирувчи ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг турлари, оқибатлари ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.


Бошқа соҳалар сингари спортда юксак натижаларга эришишда, ўтказилаётган мусобақалар, олиб борилаётган кенг қамровли саъй-ҳаракатларда самарадорликка эришишда ўз хизмат вазифаларига ҳалол ва виждонан ёндашиш, йўналишларда шаффофликни таъминлаш устувор вазифа экани таъкидланди.
Т.Рўзиев,
ЎзА