Шоссе йўналиши бўйича гуруҳ пойгалари қизғин ўтди
Фарғона вилояти мезбонлигида ўтаётган шоссе бўйича Ўзбекистон чемпионатида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган 23 ёшгача бўлган велоспортчилар турли йўналишларда ўзаро рақобатлашмоқда.
Жумладан, чемпионат доирасида қизлар орасида 90 километр масофага ўтган гуруҳ пойгаларида Моҳинабону Элмуродова (Тошкент вил.) маррага биринчи бўлиб етиб келди. Шунингдек, ушбу йўналишда Асал Ризаева (Тошкент ш.) ҳамда Виктория Ползунова (Сирдарё) кучли учликдан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, мамлатимизда велоспортни янада оммалаштириш, миллий жамоамиз сафига иқтидорли ёш спортчиларни саралаш мақсадида ўтказилаётган мусобақанинг йигитлар ўртасидаги гуруҳ пойгаларида иштирокчилар 140 километр масофада рақобатлашмоқда. Унда 100 нафарга яқин велопойгачиларимиз ўз омадини синаб кўрмоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА