Шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартиби такомиллаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилган барча шахсларга туғилганликни қайд этиш жараёнида;
чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга идентификация ID-картаси берилганда;
чет давлат фуқаросига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиб турганда ёки ўз фаолиятини ишончли вакили орқали амалга ошираётганда;
фуқаролиги бўлмаган шахсга биометрик ҳаракатланиш ҳужжати расмийлаштирилганда;
чет давлатда вақтинча ёки доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, уларнинг фарзандлари, чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга шахсий идентификация рақами берилади.
Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаро шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор ҳисобланади. Солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисоби шахсий идентификация рақамидан фойдаланган ҳолда юритилади.
2022 йил 1 июндан бошлаб шахсий идентификация рақамларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилади.
ЎзА