Тошкентда Фавворалар кунига бағишланган концерт бўлиб ўтди
Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри олдида 1 май — Фавворалар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбир доирасида концерт дастури намойиш этилди. Унда таниқли эстрада хонандалари, ижодий жамоалар ҳамда ёш ижрочилар иштирок этиб, ўзларининг бадиий чиқишлари билан йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди. Мусиқий дастурлар, рақс композициялари ҳамда миллий ва замонавий қўшиқлар томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.
[gallery-29148]
Байрамона муҳитда ўтган тадбир пойтахт аҳли ва меҳмонларига юқори кайфият бағишлаб, баҳор фаслининг гўзаллигини янада ёрқин намоён этди. Концерт дастури давомида саҳна ва фавворалар уйғунлиги тадбирга ўзига хос файз бағишлади.
Фавворалар куни муносабати билан ўтказилган ушбу байрам тадбири пойтахтда маданий-маърифий ҳаётни янада бойитишга хизмат қилди.
Камола ЮСУПОВА, Сарвар ЎРМОНОВ (сурат), ЎзА