Севил Йўлдошева иккинчи босқичга чиқди
Бельгияда ўтаётган халқаро турнирда ҳамюртимиз Севил Йўлдошеванинг муваффақиятли юриши давом этмоқда. У илк баҳсда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди. Энди уни янада жиддий синов кутмоқда.
Бельгияда Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилаётган хотин-қизлар ўртасидаги “BNP Paribas Fortis Ladies Open – 2026” турнирининг яккалик баҳсларида ҳамюртимиз Севил Йўлдошева нимчорак финалга йўл олди.
Тажрибали теннисчимиз мусобақанинг асосий тўридаги биринчи учрашувини Жанубий Африка вакили Жани Зилга қарши ўтказди. Ушбу баҳсда Севил Йўлдошева 1:6, 6:4, 6:2 ҳисобида муваффақиятга эришди. Энди теннисчимиз чорак финал остонасида грециялик Марианна Аргирокастрити ва нейтрал мақомдаги Мария Андриенко билан куч синашади.
Маълумот учун, “BNP Paribas Fortis Ladies Open – 2026” турнирининг яккалик баҳсларида ғолиб бўлган теннисчи 2 минг 352 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти ҳамда 15 рейтинг очкосига эга бўлади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА