Сайлов Ғиждувонда кўтаринки руҳда ўтмоқда
Сиёсий тадбир Президент сайлови Ғиждувонда кўтаринки руҳда ўтмоқда.
Унда Ғиждувонлик ёшу кексалар, фаол иштирок этиб, ўзлари муносиб деб билган номзодларга овоз бермоқда.
Ғиждувон тумани 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Шерзод Ашуров ҳам ушбу кун оила аъзолари билан эрта тонгдан Ғиждувон туманидаги 548-сонли сайлов участкасида бўлиб, аҳоли фаровонлигини таъминлашга ҳисса қўшишни мақсад қилган номзод учун овоз берди.
Кези келганда айтиш мумкинки, Ғиждувон туманида жами 175879 овоз берувчи бўлиб, шулардан биринчи марта овоз бераётганлар сони 6884 нафарни ташкил этади.
ЎзА