Самарқандлик минг нафарга яқин бола омонат ҳисоб рақамига пул ўтказилади
Давлатимиз раҳбарининг шу йил 21 майдаги “Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва меҳр-саховат тадбирларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги қарори асосида байрам арафасида Самарқанд вилоятидаги ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар, кексалар ва беморлар ҳолидан хабар олиниб, “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан 22791 та бир марталик озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат совғалар топширилди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси, туман (шаҳар) бўлимлари эса 961 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда Ватанимиз тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш йўлида қурбон бўлган ота-оналарнинг фарзандлари омонат ҳисоб рақамига 200 АҚШ доллари миқдорида пул маблағларни ўтказиб бериш учун рўйхат шакллантириб, агентликка тақдим этилди.




Ғ. Ҳасанов, ЎзА мухбири