Қозоғистон: Фарзанди 14 ёшга тўлмаган ёлғиз ота-онани ишдан бўшатиш тақиқланмоқда
Қозоғистон Парламенти Сенати мамлакатда иш берувчи ва ишчини ҳимоя қилиш талабини кучайтирувчи қонунни маъқуллади. Хусусан, иш берувчи ташаббуси билан 14 ёшгача фарзанди бор ёлғиз ота-оналар каби ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ишдан бўшатиш энди мумкин эмас.
Шунингдек, меҳнат муносабатини самарали тартибга солувчи фуқаролик шартномаларидан фойдаланиш ҳам ман этилади.
Мамлакатда меҳнат низоси механизми ҳам такомиллаштирилади: яраштирув комиссияси таркибига мустақил воситачи киритилади. Бахтсиз ҳодисани текширувчи комиссия аъзолари ҳам кўпайтирилади, ходимнинг айбдорлик даражаси энди 25 фоиздан ошмайди.
Қолаверса, иш берувчидан хавфли ишлаб чиқариш масканида, ҳатто, иш ташлаш пайтида ҳам зарур иш ҳажми таъминланиши талаб қилинади.
Г.Сатторова, ЎзА