Қозоғистон элчиси Самарқанд давлат университетида маъруза ўқиди
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ерали Туғжанов билан учрашув ўтказилди.
“Самарқанд давлат университети куни” тадбирлари доирасида ташкил этилган тадбирда Қозоғистон элчиси олти асрлик тарихга эга университет жамоасини қутлуғ сана билан табриклади ҳамда профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар, магистрант ҳамда иқтидорли талабаларга Ўзбекистон – Қозоғистон муносабатлари, ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳақида маъруза қилди.

Элчи Ерали Туғжанов ва Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродовнинг мулоқотида Ўзбекистондаги энг ёши катта университет билан Қозоғистондаги олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, маданият ва халқаро академик алоқаларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.


Қозоғистон элчиси университетга ташрифи давомида Марказий Осиё халқлари тиллари ва маданияти институтида ҳам бўлиб, қозоқ тили ва маданияти маркази фаолияти билан танишди.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири