Қорабайир отлари мактабида янги отхона лойиҳаси муҳокама қилинди
Бугун Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов Сурхондарё вилоятида жойлашган Қорабайир отлари маҳорати мактабига ташриф буюрди.
Мазкур ташриф давомида ҳудудда амалга оширилаётган ишлар, айниқса, отчилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар атрофлича кўздан кечирилди.

Ташрифдан асосий мақсад – мактаб ҳудудида барпо этилиши режалаштирилаётган янги отхона лойиҳаси билан яқиндан танишиш, унинг техник ва амалий жиҳатларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Мутасаддилар томонидан тақдим этилган лойиҳа замонавий талаблар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, унда отлар учун қулай шароитлар яратиш, уларнинг наслини асраб-авайлаш, парваришлаш ва тайёрлаш жараёнлари кўзда тутилган.

Учрашув якунида мутасаддиларга лойиҳа бўйича аниқ топшириқлар берилиб, ишларни сифатли ва белгиланган муддатларда амалга ошириш зарурлиги қайд этилди.
Н. Раҳмонова, ЎзА