Қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар самараси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Чортоқ туманида қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ҳосилдорликни оширишга қаратилган замонавий ёндашувлар изчил жорий этилмоқда.
Хусусан, фермер хўжаликларида замонавий суғориш тизими – “Kavsar” мобиль насос агрегатларидан фаол фойдаланилмоқда. Ушбу агрегатларнинг энг муҳим афзалликларидан бири – энергия тежамкорлигидир.
“Kavsar” насослари қуёш панеллари орқали ишлаши туфайли электр таъминоти чекланган ҳудудларда ҳам узлуксиз фаолият юритади. Бу эса фермерлар учун қўшимча қулайлик ва иқтисодий тежамкорликни таъминлайди.
[gallery-28757]
Тумандаги “Шоҳсанам Элдорбек Гулсанам” фермер хўжалигида ҳам мазкур замонавий технология амалиётга жорий этилган бўлиб, мазкур суғориш тизими орқали юқори самарадорликка эришилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА