Қарордан сўнг пиллачилик сердаромад соҳага айланадими? (+видео)
Шу йилнинг 6 март куни “Ипакчилик соҳасини янги тизим асосида ривожлантириш ҳамда озуқа базасини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Унга кўра 2029 йилгача пиллачилик кластерларининг бино ва иншоотлари мол-мулк ҳамда ер солиғидан озод қилинади.
Ҳар бир мавсумий ишчи ойлик иш ҳақининг 50 фоизи компенсация қилиб берилади. Тутзорларни томчилатиб суғорганлар учун 8 млн сўмгача субсидия ажратилади. Ушбу қарорда кўзда тутилган имтиёзлар ва имкониятлар, соҳанинг келгусидаги ривожлантириш йўналишлари хусусида «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси бошқарма бошлиғи Олимбек Сатторов билан суҳбатлашдик.
- Қарор асосида ипакчилик соҳаси меҳнаткашларига қандай имкониятлар яратиб берилади?
- Қарорга кўра, 2026 йил 1 апрелдан пилла етиштирувчиларга (ипак қурти боқувчи ва касаначиларга) «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори асосида пиллачилик кластери ҳақиқатда пилла учун тўлаб берган маблағларнинг 35 фоизи миқдорида субсидия ажратилади. Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги (Ўрмон агентлиги) балансидаги ер майдонларида ташкил этиладиган тутзорларда пилла кооперативи тузиш мақсадлари учун ушбу кооператив аъзоси ҳисобланадиган камбағал оилаларга (1та оиланинг 1 нафар аъзосига фақат1 марта) 4 млн сўмдан субсидия берилади. Ипак қуртини парваришлашда зарур бўладиган асбоб-ускуна ва жиҳозларни харид қилиш учун касаначиларга 3 йил муддатга БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади. Майдони 2 ва ундан зиёд гектардаги тутзорларга вертикал суғориш қудуқларини бурғилаш ва ишга тушириш, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станцияси ва сув иншоотларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 100 фоизига, бироқ 150 млн сўмдан ошмайдиган миқдорда субсидия тақдим этилади.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/qYpR4N7TGNY?si=SWuBVmrooF4auaKS" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Санжар Тошпўлатов, Нишонбой Абдувойитов, Искандар Исматов (видео), ЎзА