Қабулда шаффофлик таъминланади
Фарғона давлат техника университети 2026-2027 ўқув йили учун университетнинг 52 та бакалавриат таълим йўналишларига 5500 дан зиёд абитуриентларни қабул қилади. Шундан 3950 нафари кундузги таълим шаклида бўлади. Бундан ташқари 48 та магистратура мутахассисликларида 445 нафар ёшлар ўқишга кириши мумкин.
Бу рақамлар Фарғона давлат техника университетида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар” доирасидаги матбуот анжуманида айтилди. Унда университет раҳбарияти томонидан қабулнинг устувор йўналишлари, янги таълим имкониятлари, қабул квоталари ҳамда қабул жараёнида шаффофликни таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.


– Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул жараёнларининг биринчи босқичини якунладик. Кейинги вазифа магистратура, иккинчи мутахассислик йўналишида таълим олувчилар, хориждан ўқишини кўчирмоқчи бўлганлар билан ишлаш, – дейди масъул котиб Азизхон Хўжаев. – Фарғона давлат техника университетида қабул жараёнлари ҳар томонлама шаффоф, очиқлик билан ташкил этилмоқда. Бунинг учун маслаҳат марказлари фаолияти юритилмоқда. Рўйхатдан ўта олмаган абитуриентларимиз ҳужжатлари билан бу ерга келиб рўйхатдан ўтишлари мумкин бўлади.


Матбуот анжумани иштирокчилари сунъий интеллект лабораторияси ва Ахборот – ресурс маркази билан ҳам танишди. Шунингдек, уларга “Airoinjinering” технопарки фаолияти, у ерда қишлоқ хўжалиги учун ишлаб чиқариладиган дронлар ҳақидаги маълумотлар ҳам берилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/oh2YeMFKk20" title="Qabulda shaffoflik ta’minlanadi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео), ЎзА