Президент ижодкорларни миллий бирлик ва ҳамжиҳатликка чақирди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданият ва санъат соҳаси ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.
— Бу йил кўп миллатли халқимиз билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигини катта байрам қиламиз.
Кўриб турибсизлар, дунёда қандай таҳликали ҳолат, қарама-қаршилик ва низолар рўй беряпти. Бундай вазиятда биз учун миллий бирлик ва ҳамжиҳатлик ҳар қачонгидан ҳам муҳим.
Ишончим комил, бу борада сизлар энг олдинги сафда туриб, чинакам ватанпарварлик, миллатга садоқат ва фидойилик фазилатларингиз билан ёшларимизга, бутун халқимизга намуна бўласизлар.
Яратганнинг ўзи юртимизни паноҳида асрасин, бошлаган эзгу ишларимизда мададкор бўлсин! – деди Президентимиз мулоқот якунида.
Учрашув давомида соҳа вакилларининг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва ташаббуслари тингланди.
ЎзА