Покистонда худкуш масжидни портлатди
Кеча Покистон шимоли-ғарбидаги Хайбер-Пахтунхва вилояти Коҳат шаҳрида бино портлатилган.
Маҳаллий “Dawn” газетаси хабар беришича, воқеа шаҳар полиция бўлимида жойлашган масжидда содир бўлган. Ярадорлар касалхоналарга олиб кетилган, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Маълумотга кўра, портловчи модда билан тўла машина полиция бўлими биносига урилган. Ҳодиса сабаби ҳали аниқланмади. Портлашдан кейин қуролли гуруҳлар билан отишма юз бергани, қурбонлар 17 киши экани маълум қилинди.
Ҳалок бўлганларнинг 6 нафари полиция ходими. Ярадорлар жами 40 киши.

Маҳаллий ҳокимият ҳужум жума намози пайти худкуш террорчи томонидан амалга оширилгани айтилди.
Террорчи портловчи модда ортилган машинани тўғри полиция биноси дарвозасига ҳайдаган. Фожеадан сўнг камида етти ҳужумчи бинога киришга уринган, улардан олти нафари полиция билан отишмада ҳалок бўлган.
“Теҳрик-э-Толибон Покистон” ташкилотининг бир бўлими ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олди.
Энг сўнгги хабарга кўра, ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 21 кишига етган, улардан 15 нафари полиция ходими. 103 киши жароҳат олгани ҳам қўшимча қилинган.
С.Раҳимов, ЎзА