Педагоглар малакаисни ошириш бўйича Польша тажрибаси ўрганилди
Маълумки, мамлакатимиз таълим тизими тубдан такомиллашмоқда. Бунда ўқитиш сифати ва педагоглар малакаси улкан аҳамият касб этиши табиий. Шунинг учун ҳам бир қатор муҳим халқаро ҳамкорликлар йўлга қўйилиб, зарур тажрибалар орттирилмоқда.
Ана шундай ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида, Варшава шаҳрида Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ҳамда педагоглар малакасини оширишга ихтисослашган “Oś Rozwoju Edukacji” (ORE) давлат муассасаси вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Польшанинг педагоглар касбий ривожланиши ва малака ошириш борасидаги қуйидаги тажрибаларии ўрганилди:
– Ўқитувчиларнинг карьера поғоналари ва касбий ўсиш тизими;
– Педагоглар малакасини ошириш марказларини мувофиқлаштириш;
– Тренерлар тайёрлашда каскад ёндашувини жорий этиш;
– Мактаб раҳбарларининг бошқарув ва етакчилик компетенцияларини ривожлантириш;
– Педагогларга методик ёрдам кўрсатиш ва узлуксиз касбий ривожланишни қўллаб-қувватлаш ҳамда йирик таълим ислоҳотини назарда тутувчи Польшанинг "Реформа26" давлат дастури доирасида ўқитувчиларни янги таълим ёндашувларига тайёрлаш.
Учрашув якунида педагоглар ва мактаб раҳбарларининг касбий ривожланиши йўналишида ўзаро тажриба алмашиш ва қўшма ўқув дастурлари ташкил этишга келишиб олинди.
Шербек Исломов, ЎзА