“Пахтакор” очколарини 18 тага етказиб олди
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган сўнгги икки ўйинда “Хоразм” ва “Қўқон-1912”, “Бунёдкор” ҳамда “Нефтчи” клублари ўзаро тўқнаш келади.
Мазкур тур доирасида 3 та ўйин ўтказилди. Унда “Пахтакор” ўз майдонида “Машъал”ни қабул қилди.
Учрашувнинг 41-дақиқасида Фламарион ҳисобни очган бўлса, орадан 5-дақиқа ўтиб Шаҳбоз Жўраев ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Иккинчи бўлимнинг 67-дақиқасида эса айнан Шаҳбоз Жўраев ўз хатосини тўғирлади ва ҳисобни қисқартирди. Бироқ, ўйин якунигача 2:1 ҳисоби ўзгармай қолди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Пахтакор” очколарини 18 тага етказиб олиб, турнир жадвалидаги етакчилигини сақлаб қолди.
Суперлиганинг 7-турига келиб "Сўғдиёна" клуби сафарда "Қизилқум"ни 3:1 ҳисобида таслим этиб, чемпионатдаги илк ғалабасини нишонлади. “Насаф” ҳамда “Бухоро” жамоалари ўртасидаги учрашув 1:1 ҳисобида ўз якунига етди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА