Пара таэквондочиларимиз Туркияда муваффақиятга эришди
Туркиянинг Анталия шаҳрида пара таэквондо бўйича ўтказилган "Turkish Open" халқаро мусобақасида 8 та медаль қўлга киритилди.
Дунёнинг 27 та мамлакатидан 180 нафардан зиёд матонатли пара таэквондочилар иштирок этган муросасиз баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалига эга чиқди.
Шиддатли кечган беллашувларда пара таэквондочиларимиздан Қизлархон Исомиддинова, Гулжаной Наимова, Қудратилло Суннатов олтин, Камола Расулова кумуш, Зуҳриддин Тоҳиров, Жавоҳир Алиқулов, Отабек Аматов, Асад Тоштемиров бронза медалларига эгалик қилди.
Аҳамиятлиси, мазкур натижа орқали ҳамюртларимиз Россия Федерацияси ва Туркия терма жамоаларини ортда қолдирган ҳолда Туркия очиқ чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўрин соҳиби бўлди.
Тўлқин Рўзиев,
ЎзА