Ўзбекистоннинг фахрли ижодкор аёллари
Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева таваллудининг 79 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон фахрли ижодкор аёллари” номли фотосуратлар кўргазмаси очилди.
Бугунги кунда Ўзбекистон адабиёти, санъати ва жамоатчилик ҳаётида чуқур из қолдирган, ўзининг бетакрор истеъдоди ва фидокорона меҳнати билан халқимиз ардоғига сазовор бўлган фахрли аёлларимиз сони ортиб бормоқда.

Улар орасида нафақат ижодкорлар, балки, сенаторлар, вазирлар, прокурор, шифокор, тадбиркор ва ўқитувчи-мураббийлар ҳам бор.

Экспозицияда ўз меҳнати, ютуқлари ва фаол фуқаролик позицияси билан мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ижодкор аёллар, санъат ва маданият намояндаларига бағишланган фотосуратлар намойиш этилди.

Ҳужжатли фотография, портрет ва репортаж жанрларидаги асарлар орқали уларнинг касбий фаолияти, жамият ҳаётидаги ўрни ҳамда маънавий қадриятларни мустаҳкамлашдаги хизматлари ёритилди.
Г.Бобоева,ЎзА