Ўзбекистонлик 11 ёшли шахматчи қиз FIDE cпорт устаси талабини бажарди
Мамлакатимизнинг энг ёш ва иқтидорли шахматчи қизи Ҳуснорахон Ҳусниддинова FIDE cпорт устаси талабини бажарди.
11 ёшли Ҳуснорахон аёллар ўртасида FIDE спорт устаси унвонига эга чиқиб, ўзбекистонлик шахматчи қизлар орасида янги тарих яратди.
Айтиш лозим, жорий йил январь ойида энг яхши натижага 12 ёшли Сарвиноз Бекмуратова эришган эди.
Иқтидорли шахматчимиз Ҳуснорахон Ҳусниддинова Ўзбекистон шахмат тарихида бу даражага эришган энг ёш шахматчи бўлди.
Т.Рўзиев,
ЎзА