Қудратилло Маъруфхўжаев Параосиё ўйинларида рекорд ўрнатиб, чемпионга айланди
Япониянинг Айчи-Нагоя шаҳрида ташкил этилган Параосиё ўйинларида пара енгил атлетика бўйича баҳслар делегация аъзоларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда.
Гап шундаки, пара енгил атлетика баҳсларининг эркаклар ўртасидаги F37 таснифида ядро улоқтириш баҳсларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Қудратилло Маъруфхўжаев 16,66 метр натижа билан биринчи ўринни эгаллаб, ушбу натижа орқали Параосиё ўйинлари рекордини янгилади. Ушбу дастурдаги яна бир ҳамюртимиз Тўлиббой Йўлдошев 15,79 метр натижа билан кумуш медални қўлга киритди.
Аёллар ўртасидаги F32 тоифасида клаб улоқтириш баҳсларида 24,08 метр натижа қайд этиб, биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, спортчимиз ушбу натижа орқали Параосиё ўйинлари рекордини ҳам янгилади.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 6 та олтин, 8 та кумуш, 6 та бронза, жами 20 тага етди ва умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда бормоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА