Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида юк ташиш ҳажми рекорд даражага етди
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги юк ташиш ҳажми 2025 йилда рекорд даражадаги 32,3 миллион тоннага етди, бу 2024 йилга нисбатан 16 фоизўсди ва сўнгги 10 йилдаги энг яхши натижадир.
Бу ҳақда “ҚТЖ” МК бошқаруви раиси Талгат Алдибергенов ва “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Зуфар Нарзуллаевнинг “Мақтаарол” станциясида бўлиб ўтган учрашувида маълум қилинди. Учрашувда юк ташиш натижалари ва чегара темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.
Таъкидланишича, Қозоғистон экспорти 13 миллион тоннани (8,5 фоизга ўсиш) ташкил этган бўлса, Ўзбекистонга дон етказиб бериш ҳажми 32 фоиз юқорилаб, 4,5 миллион тоннадан ошди. Бу ижобий тенденция 2026 йилда ҳам давом этмоқда. Дастлабки икки ойда жўнатмалар 6,6 миллион тоннани ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37,5 фоизўсишни англатади.
Музокаралар чоғида “Мақтаарол-Сирдарё” давлатлараро ўтиш йўналишига чиқадиган “Дарбоза-Мақтаорал” янги йўналишини қуриш, шунингдек, инфратузилмани модернизация қилиш, жумладан, замонавий автоматик блокировкалаш ва марказлаштирилган алоқа тизимларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар ўзаро муносабатлар ҳолатини юқори баҳолаб, минтақанинг транзит салоҳиятини мустаҳкамлаш учун яқин мулоқотни давом эттириш ниятини тасдиқладилар.
Г.Сатторова, ЎзА