Ўзбекистон-Туркия: янги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди
Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўртасида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган муҳим учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда ёшлар сиёсатини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда янги авлод учун замонавий имкониятлар яратишга қаратилган қўшма ташаббуслар муҳокама қилинди.

Шунингдек, экология соҳасида ёшлар иштирокини кенгайтириш, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар йўналишида билим ва кўникмаларни ривожлантириш, контент яратиш ва медиа саводхонликни ошириш, шунингдек таълим соҳасида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ таклифлар кўриб чиқилди.

Учрашув якунида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича ўзаро манфаатли йўналишлар белгилаб олинди.
Г.Бобоева, ЎзА