Ўзбекистон регби жамоаси Малайзияда Осиё ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди
Малайзиянинг Сандакан шаҳрида регби-7 бўйича ўтказилган "Borneo Sevens" халқаро турнирида Ўзбекистон аёллар ва эркаклар жамоаси совринли ўринларни эгаллади.
Регби-7 бўйича Осиё минтақасидаги энг муҳим турнирлардан бири ҳисобланган мазкур турнирда қитъанинг 8 та эркаклар ва 6 та аёллар жамоалари ғолиблик учун кураш олиб борди.

Малайзия, Австралия, Бельгия, Филиппин, Сингапур, Индонезия, Қозоғистон жамоалари билан кечган муросасиз баҳсларда Ўзбекистон аёллар жамоаси 2-ўрин, мамлакатимизнинг регбичи йигитлари 3-ўриндан жой олди.
Халқаро турнир якунларига кўра, регби-7 бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси жорий йилнинг 19 сентябрь-4 октябрь кунлари Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинлари йўлланмасига ҳам эга чиқди.
Т.Рўзиев,
ЎзА