Ўзбекистон Жаҳон банкининг аёллар иқтисодий ҳуқуқлари бўйича индексида 43-ўринга кўтарилди
Жаҳон банки томонидан ҳар йили эълон қилинадиган “Аёллар, бизнес ва қонун” индекси 190 мамлакатда қонунлар, уларнинг ижроси ва сиёсат аёлларнинг иқтисодий имкониятларига қандай таъсир қилишини 100 баллик кўрсаткичда ўлчаб, глобал таҳлил қилади.
2026 йил чиққан ҳисоботга кўра Ўзбекистонда қуйидаги ижобий ўзгаришлар кузатилган.
Аввало бир хил меҳнат учун тенг иш ҳақи мажбурий қилиб белгиланди.
Аёлларга саноат ва хавфли соҳаларда ишлаш имконияти очилди;
Оилавий зўравонликка қарши янги жиноий жавобгарлик жорий этилди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги ижтимоий сиёсат лабораторияси маълумотига кўра, Ўзбекистон дунёда 43-ўринда эътироф этилди. Яъни Сингапур, Туркия ва БАА билан бир қаторда ҳамда Марказий Осиёдаги илғор давлатлардан бири сифатида кўрсатилди.
А.РУСТАМОВ,
ЎзА