От йўрттириш бўйича чавондозлар мамлакат чемпионатида беллашди
Пойтахтимиздаги “Universal Horses Stable” от спорти клубида кичик ўсмирлар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида от йўрттириш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Мусобақанинг сўнгги ҳал қилувчи финал беллашувлари ғолиб ва совриндорлари аниқланди. Хусусан, чемпионатнинг кичик ўсмирлар ўртасидаги шахсий баҳсларда Сўғдиёна Шоймардонова «Лаяна» лақабли тулпорида олтин медалга сазовор бўлди. Сўғдиёна Аҳмедова эса кумуш, Саиданасхон Саидалимов бронза медаль билан тақдирланди.

Шунингдек, қуйидаги йўланишларда ғолиб ва совриндорлар аниқланди:
Ўсмирлар ўртасида (шахсий баҳс):
1. Арина Панова — «Сенатор»
2. Камила Салимова — «Контендер Джи»
3. Керсе Алмира Экин — «Эмпти Джи»
Ёшлар ўртасида (шахсий баҳс):
1. Ксения Раҳматуллаева — «Май Квик Эпс Джи»
2. Мария Ғафурова — «Жизел»
3. Бутовченко Ума София — «Моншоф’s Ред Даймонд»
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА