“Гулистон” футбол клубига замонавий автомобиль совға қилинди
Сирдарё вилоятидаги “Гулистон” футбол клубига янги мавсум олдидан спортчиларни рағбатлантириш ва клубнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида ҳомий ташкилот — EXEED автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори "Асака Motors International" компанияси томонидан замонавий енгил автомобиль совға қилинди.
Тадбирда клуб раҳбарияти ҳомий ташкилот вакилларига миннатдорлик билдириб, бундай қўллаб-қувватлаш жамоада ишонч ва масъулият ҳиссини янада оширишини таъкидлади.


Қайд этилишича, янги транспорт воситаси клубнинг ташкилий ишлари, ўқув-машғулот жараёнлари ҳамда турли мусобақаларга тайёргарликда муҳим роль ўйнайди.


– Энг аввало, юртимизда спорт турлари, жумладан, футболга берилаётган эътибор биз футболчилар, бўлғуси чемпионлар учун катта имконият бўлди. Бунинг учун аввало Юртбошимизга, бизни қўллаб-қувватлаб, ҳомийлик кўрсатаётган ташкилот таъсисчиларига миннатдорчилик билдирамиз, – дейди клуб мураббийси Аббос Эргашев.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири