Осиё чемпионатида 12 нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун жанг қилади
Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да бокс бўйича кичик ўсмирлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида бугун ярим финал босқичига старт берилади.
Чемпионатнинг кичик ўсмир қизлар ўртасида финал йўлланмаси учун ўтадиган беллашувларида 12 нафар чарм қўлқоп усталаримиз рингга кўтарилади:
-33 кг: Одина Юсупова – Иҳала Вадие (Шри-Ланка)
-35 кг: Сарвиноз Зоирова – Аиша Нассанова (Қозоғистон)
-37 кг: Сарвиноз Рисқулова – Анзее (Ҳиндистон)
-40 кг: Оминахон Носирова – Аиганиш Рахманалиева (Қирғизистон)
-43 кг: Наргиза Серикбаева – Ҳан-Ҳси Чен (Хитой Тайпейи)
-49 кг: Зебинисо Абдуллаева – Хуши Рана (Ҳиндистон)
-55 кг: Баҳора Маҳмуджонова – Юйи Квак (Жанубий Корея)
-58 кг: Муқаддас Зокирова – Сезим Афтандилова (Қирғизистон)
-61 кг: Зуҳра Исмаилова – Аиару Файзуллаева (Қозоғистон)
-64 кг: Малика Улуғбекова – Сауле Тозонова (Қирғизистон)
-70 кг: Хонзодабегим Баратова – Еркеназ Ерболкизи (Қозоғистон)
+70 кг: Заҳро Даниёрова – Манви (Ҳиндистон).
Қайд этиш жоиз, Тошкент мезбонлик қилаётган мазкур нуфузли мусобақа нафақат ёш истеъдодларни кашф этиш, балки Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА