Ольга Осиё ўйинлари ғолиби
Хитойда ўтаётган Осиё ўйинларида делегациямиз ҳисобида 12 тa олтин медаль қўлга киритилди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, ўйинларнинг индивидуал велошоссе пойгасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Ольга Забелинская 18.3 км масофани 24:35.9 вақт билан 14 нафар спортчи орасида биринчи бўлиб босиб ўтди ва олтин медални қўлга киритди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 12 тa олтин, 11 тa кумуш ва 18 тa бронза медалига етди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА