Норинда «Байроқ эстафетаси» тантанали кутиб олинди
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан «Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!» шиори остида ўтказилаётган «Байроқ эстафетаси» Фарғона вилоятидан Наманган вилоятининг Норин туманига кириб келди.
Туман аҳли эстафета иштирокчиларини кўтаринки кайфият ва ифтихор билан кутиб олди.
Миллий ғурур ва мустақиллигимиз тимсоли бўлган давлат байроғи остида бирлашган иштирокчилар Ватанга муҳаббат, халқимиз бирлиги ва ҳамжиҳатлигини намоён этди.
Мазкур эстафета аҳоли, айниқса, ёшлар қалбида давлат рамзларига ҳурмат, юрт тақдирига дахлдорлик ва ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
[gallery-32556]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА