Нега АҚШ B-1 тўпларини Британиядан кўчирди?
АҚШ Эрон билан боғлиқ эҳтимолий янги таҳдид ортидан Британиядаги "RAF Fairford" мажмуасида турган B-1 тўпчи самолётларини бошқа жойга кўчирди. Пентагон томонидан учоқлар базани тарк этгани тасдиқланди, Президент Дональд Трамп ушбу аслаҳаларни таҳдид остида қолдиришга “ҳожат йўқ”лигини айтди.
Воқеа 27 сентябрь куни ҳудуд яқинидаги фермер полицияга бир неча фургондаги шахсларнинг шубҳали ҳаракати ҳақида хабар бергандан кейин бошланган. Терроризмга қарши тергов доирасида беш киши, кейинроқ яна бир Британия-Эрон фуқароси ушланган. Кейин улар гаров эвазига озод қилинган. Машиналардан портловчи модда топилмаган. Полиция маълумотига кўра, маълум миқдорда бензин аниқланган. Буюк Британия Бош вазири Энди Бёрнэм ҳодисада Эроннинг иштирокига “кучли ишора” борлигини билдирган, Теҳрон эса бу айбловни қатъиян инкор этган.
Шундан кейин АҚШ вакиллари янги таҳдид ҳақида маълумот олган ва қўмондонлик B-1 самолётларини базадан кўчиришга қарор қилган. Икки расмий бу маълумот Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган эҳтимолий режа билан боғлиқлигини қайд этган. Трамп эса таҳдид ортида турган шахслар Эрон билан алоқадор бўлса, “жуда оғир жазо”га дуч келишини таъкидлади. Британия ҳукумати эса ҳудуд хавфсизлигига урғу бермоқда.
Мусулмон Зиё, ЎзА